“Барселона” Френки де Йонгга узоқ муддатли янги шартнома таклиф қилмоқчи
10 сен 2023 09:41
Янгиликлар
“Барселона” Френки де Йонгга узоқ муддатли янги шартнома таклиф қилмоқчи
“Барселона” нидерландиялик ярим ҳимоячиси Френки де Йонг билан келишувни узайтирмоқда.
Маълумотларга қараганда каталонияликлар 27 ёшли футболчи билан янги беш йиллик шартнома имзоламоқчи. Нидерландиялик ярим ҳимоячига Марк-Андре тер Штеген билан бир хил формула таклиф қилинади. Яъни, Каталония клуби молиявий чекловларга тўғри келиши учун Френки шартноманинг дастлабки икки мавсумида маошини камайтиришга рози бўлиши керак. Ва кейинги уч йил ичида у яхшилаган шартномага эга бўлади.
Френки де Йонгнинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган.
Футболчи Каталонияга 2019 йилда “Аякс”дан келиб қўшилганди. Шу вақт оралиғида 27 ёшли ярим ҳимоячи “Барселона” либосида 187 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол ва 21 та голли узатмани амалга оширган.
Фикрлар