"Барселона" Давид Луиз ўрнига Сонг ёки Санчесни таклиф қилмоқда
Aziz Tukhtamuradov
17 май 2014
«Барселона» «Челси» футболчиси Давид Луизга қизиқиб қолганидан хабарингиз бор.
Лондонликлар футболчи учун 35 миллион евро сўрамоқдалар. Каталонияликлар эса ушбу суммани янада пасайтирмоқчилар.
"Барселона" раҳбарияти футболчини қўлга киритиш учун ўзининг иккита футболчисини "Челси"га таклиф қилмоқчи. Улар ярим ҳимоячи Александр Сонг ёки ҳужумчи Алексис Санчеслардир.