"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"

Administrator
31 июл 2025
Каталонияликлар мураббийи Маркус ҳақида гапирди.

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олинган ҳужумчи Маркус Рэшфорд ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Маркус ажойиб футболчи, уни "Манчестер Юнайтед"да фаолиятини бошлаган пайтидан бери кўп йиллар давомида кузатиб келаяпман. У жуда истеъдодли ва умид қиламизки, у ўзининг маҳоратини жамоа билан янги мавсумда намоён эта олади," - дея Фликнинг сўзларини Sport.es келтиради.

Маркус Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" академиясини тугатган бўлиб, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Астон Вилла"да ижарада ўтказди. Ўтган мавсумда у 41 та ўйинда 11 та гол урди ва 9 та голли узатма берди. Бундан ташқари, Маркус Рашфорд 2016 йилдан буён Англия миллий терма жамоаси сафида ўйнаб келмоқда.


AdministratorМуаллиф
Манба: Sport.es