Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Бетис"га 3 та гол урди

18 май 2026, 02:20
Ла Лига 37-тур доирасидаги "Барселона" — "Бетис" ўйини бўлиб ўтди.

Рафинья 28 ва 62-дақиқаларда гол уриб, жамоасининг ишончли ҳисобда олдинга боришини таъминлади. Сўнгра меҳмонлар ярим ҳимоячиси Иско 69-дақиқада пенальтини голга айлантирди. Аммо, 5 дақиқа ўтиб каталонияликлар ҳимоячиси Жоау Канселу рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ўйинга нуқтани қўйди.

Ла Лига ғолибига айланган “Барселона” 37 ўйинда 94 очко жамғарган, “Бетис” эса 57 очко билан бешинчи ўринда жойлашган. Жамоа келаси мавсумда ЕЧЛда иштирок этади.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia