UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:13"Женоа" — "Интер". Таркиблар маълум  0 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  28 21:04"Самсунспор" — "Башакшехир". Таркиблар маълум  13 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  1 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  7 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  3 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  14 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  4

"Барса" ва "Атлетико" Гризманн борасида келишишди Янгиликлар

"Барса" ва "Атлетико" Гризманн борасида келишишди

Испаниянинг икки гранди ўртасида сўнгги пайтларда музокаралар авжига чиққан эди.

"Атлетико Мадрид" 2019 йилда франциялик Антуан Гризманни 120 млн еврога Каталония клубига пуллаб юборган эди. 31 ёшли ҳужумчи Каталониядаги ҳаётга мослашиб кета олмади ва 2021 йилда 2 йиллик ижара шартнома асосида собиқ клубига қайтди. 

"Кўк-анорранглилар" Антуанни бутунлай қайтариб беришни исташди ва бунга Мадрид клуби ҳам қарши эмас. Гризманнинг шартномасида агар у иштирок этадиган ўйинларнинг ярмида 45 дақиқа майдонда ҳаракатланадиган тақдирда "матрасчилар" ҳужумчига 40 млн евро тўлаши кераклиги кўзда тутилган эди. Бироқ "Ванда Метрополитано" эгалари бу миқдордаги пулни кўп, деб ҳисоблашди ва охирги бир неча ҳафталарда музокаралар олиб борилаётган эди.

Икки клуб ниҳоят якдил бир қарорга келдилар. "Барса" ён берадиган бўлди. "Атлетико" битимдаги сумма 40 млн евронинг ярмидан сал кўпроқ маблағ тўлайдиган бўлди.

"Атлетико" устози Диего Симеоне шартноманинг ўша банди кучга кирмаслига учун Гризманнинг майдондаги дақиқаларини чеклашга мажбур бўлаётган эди. Клуб тарихидаги энг яхши тўртинчи тўпурар ҳисобланадиган франциялик футболчи иккинчи таймда захирадан туширилаётганди.

Антуан Гризманн ушбу мавсум "Атлетико" сафида 10 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та тўп киритди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика