"Барса" собиқ ўйинчиси: "Месси ва Роналду мавсумни давом эттиришлари учун Беларусь чемпионатига келишлари мумкин"
23 мар 2020 16:36
Янгиликлар
"Барса" собиқ ўйинчиси: "Месси ва Роналду мавсумни давом эттиришлари учун Беларусь чемпионатига келишлари мумкин"
Футболчилик фаолиятини яқиндагина якунлаган Александр Глеб Беларусь чемпионатининг коронавирус пандемияси сабаб тўхтамаганига изоҳ берди.
"Ҳозир бутун дунё Беларусь чемпионатини кузатмоқда. Ҳамма телевизор қаршисига бориб бизни кузатиши керак.
"НХЛ"да мавсум ёпилганда, кўплаб хоккейчилар Россияга, яъни "КХЛ"га келишган. Балки, Лионель Месси ва Криштиану Роналдулар мавсумни давом эттириш учун Беларусга келишар. Ким билади дейсиз. Бу Европада футбол ўйнаш мумкин бўлган ягона жой. Ҳеч бўлмаганда Беларусь халқи бундан хурсанд бўларди.
Коронавирус Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасини тўхтатиб қўйди. Бу яхши, чунки бу вирусни тўхтатиш керак. УЕФА тўғри иш қилди", - дейди Глеб.
Беларусь футболчилик фаолияти давомида "Штутгарт", "Арсенал", "Вольфсбург" ва "Барселона" каби номдор жамоалар шарафини ҳимоя қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар