"Барса" Гюндоганни кузатмоқда
15 ноя 2022 14:35
Янгиликлар
"Барса" Гюндоганни кузатмоқда
Каталония клуби "Манчестер Сити" футболчиси Илкай Гюндоганни кузатувга олгани маълум қилинди.
32 ёшли Германия терма жамоаси аъзосининг ҳозирги жамоаси билан амалдаги битими ушбу мавсум охирида якунига етишини ҳисобга олган ҳолда "кўк-анорранглилар" футболчига жиддий қизиқаётгани очиқланди.
Ўйинчининг ўзи "шаҳарликлар" таркибини тарк этиши ёки қолиши борасида аниқ бирор қарорга келганича йўқ. У жорий мавсумда инглиз клуби учун Премьер-лигада 12 ўйинда иштирок этди.
Жами 20 ўйинда майдонда ҳаракатланган Илкай Гюндоган "Этихад" эгалари учун 2 та гол урди ва яна шунча голга ассистентлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар