UZ

Сўнгги янгиликлар

07:54"Барселона" президентлик сайловлари натижаларини эълон қилди  1 07:30"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди  13 02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  3 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  4 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  1 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  34 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  6 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  6 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  25 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  17 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  22 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80

"Барса" Гризманнинг келажакдаги трансферидан даромад олади Янгиликлар

"Барса" Гризманнинг келажакдаги трансферидан даромад олади

Франциялик ҳужумчининг "Атлетико"га трансфери амалга ошиши аниқ бўлди.

Каталония клуби узоқ музокаралардан сўнг Гризманни собиқ жамоасига 24 млн еврога қайта сотишга рози бўлди. Бироқ "кўк-анорранглилар" 40 млн еврони 24 млн’га камайтирилишига шунчаки кўниб қўя қолганлари йўқ, агар Антуан "матрасчилар" томонидан бирор бошқа клубга трансфер қилинадиган бўлса, маълум фоизи "Барселона"га тўлаб берилади. 

Антуан Гризманн ушбу мавсумда ғалати тарзда иккинчи таймда майдонга туширилган бўлса-да, 11 ўйинда кўриниш берди ва 5 бор самарадорлик ("3+2") кўрсатди.

2018 йилда ўзининг рекорд 150 млн евролик трансфер баҳосига кўтарилган 31 ёшли ҳужумчи 2019 йилда Каталония грандига 120 млн еврога пуллаб юборилганди. Ҳозирда Гризманнинг трансфер баҳоси 35 млн’ни ташкил этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика