UZ

Сўнгги янгиликлар

03:30Конференциялар лигаси. "Челси" 8та гол урди, "Фиорентина" ютқазди ва бошқа натижалар  0 03:15Европа лигаси. МЮдан илк ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:18Родри. Футбол мавжудлиги учун шукрона айтаман (мутолаа учун)  0 00:40Европа Лигаси. Жарима майдончасида ёлғиз қолган Кевин Маккалистер "Рома"ни ранжитди  9 23:59Дешам нима сабабдан Килиан Мбаппени термага чақирмаганини айтди   2 23:55Ибрагимович Флорентино Пересга: "Респект"   1 23:42Алаба тўп билан машғулотларга киришди  0 23:30Эрнан Креспо "Ал Айн"дан кетди!  0 23:22"Милан" Рейндерс билан шартномани узайтириш бўйича ишларни олиб бормоқда  0 23:15Мусаев — Россия Премьер-Лигасининг октябрь ойидаги "Энг яхши мураббийи"!  3 23:04"Интер" ва "Ювентус" бир ҳимоячига қизиқиб қолди  0 22:53Григорий Колосовский: "Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин"  10 22:37Вадим Абрамов: "Футбол бизни жазолади"  4 22:28Европа Лигаси. "Галатасарой" - "Тоттенхэм": Асосий таркиблар маълум  2 22:10Ямаль 21 ёшгача бўлган футболчилар рейтингида етакчи  13

«Барчасига ўзимиз айбдормиз, ёмон ўйнадик, шошилдик». Вадим Абрамов дербидаги дуранг, асабий ўйин ва зич тақвим ҳақида Янгиликлар

«Барчасига ўзимиз айбдормиз, ёмон ўйнадик, шошилдик». Вадим Абрамов дербидаги дуранг, асабий ўйин ва зич тақвим ҳақида

Про лига 13-тури доирасидаги «Юниред» - «Динамо» (1:1) ўйинидан кейин дастлаб «Динамо» бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашди.

- Дербида қийин бўлишини билардик. Ўтган сафар ҳам осон бўлмаганди. Рақиб жамоа ўз вазифасини бажарди, биз эса йўқ. Чунки жуда ёмон ўйнадик. Айниқса, иккинчи бўлимда жуда шошилдик. Майдонда рақибдан сон жиҳатдан бир киши кўп бўлганда ҳам бор йўғи битта вазият ярата олдик. Ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз. Муҳим очколар йўқотилди.

- «Пахтакор» устидан эришилган ғалабадан кейин ўйинга руҳан тайёрланишда муаммо бўлмадими, эҳтимол «Юниред» жамоасининг кучига тўғри баҳо берилмагандир?

- Албатта, ҳозир шундай дейишингиз ҳам мумкин. Ўйиндан олдин бу ҳақда кўп марта гапиргандик, барчасига ўзимиз айбдормиз. Бу ойда бизни кетма-кет 5та ўйин кутиб тургани, бунга шай туриш кераклиги ҳақида гаплашгандик. Ўйин бошидан яхши имкониятлардан фойдалана олмадик. Бу ҳам оқибатда ўз сўзини айтди.

- «Юниред» аввалги ўйинда бўлгани каби, бу сафар ҳам «Динамо» билан тенгма-тенг жанг қилди...

- Ҳа, «Юниред» «Динамо»га жиддий қаршилик кўрсатишга уринди. Ўйиннинг принципиаллик аҳамиятидан келиб чиқсак, бу нормал ҳолат. Уларнинг таркибидаги аксарият ўйинчилар собиқ клубига қарши ўзини кўрсатишга ҳаракат қилиши аниқ эди. Биз буни кутгандик, тушунгандик. Эҳтимол, бу аксарият футболчиларимизга яхши етиб бормагандир.

- Бугун жамоада чарчоқ аломатлари сезилди. Олдинда эса клуб жуда зич тақвимга эга...

- Ҳа, олдинда муҳим ўйинлар бор. Қаранг, бу ойда бизни 5та ўйин кутмоқда, 2-даврада эса жами 10та ўйинимиз бор. Яъни, биз мавсумнинг иккинчи қисмидаги жами ўйинларимизнинг ярмини шу ойдаёқ ўтказишимизга тўғри келади. Қийин тақвим пайтида ҳар бир очко йўқотилиши қимматга тушиши мумкин. Қолган 4 ўйинимиздан 3тасини уйда ўтказамиз, очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ.

- Ўйин давомида жамоа ўйинидан қониқмаганингиз кўринди, эътирозингиз айнан қайси чизиқлар бўйича?

- Кўпроқ, яримҳимоя чизиғи ўйинига эътирозим бўлди, бу чизиқда кўрсатмалар бажарилмади. Шу ердан муаммоларимиз бошланди. Барчасини таҳлил қилиб, 4 кундан кейин «Машъал»га қарши ўтадиган баҳсга тайёрланамиз, дейди Вадим Карленович.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика