UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  0 17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   2 16:58"Марсель" сафида 30-голини урган Мэйсон Гринвуд клуб тарихига кирди  9 16:31Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди  5 15:51Узоқ муддатли дисквалификациядан қайтган Погба интервью берди  3 15:29Модрич: "Дастлаб, олқишлар менинг шарафимга эканлигини тушунмадим"  1 15:07Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси. "Насаф" сафарда "Ист Бенгал" жамоасини йирик ҳисобда таслим этди  0 14:21"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувидан галерея  1 13:37Левандовски Ла Лиганинг 10 ўйинида 8 та гол урди. Мбаппе билан ўртадаги фарқ 5 та гол  1 13:12Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди  0 12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  9 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 12:25Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди  7 12:04"Нефтчи" — чемпион! Тақдирлаш маросимидан видео  2 11:51"Нефтчи" учун узоқ кутилган чемпионлик баҳсидан галерея  1

Бахтиёр Ашурматов: "Championat.asia экспертлари айтгандек, биз "Бунёдкор" билан тенгма-тенг ўйнашимиз учун бир киши кўп бўлишимиз шарт эмас" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Championat.asia экспертлари айтгандек, биз "Бунёдкор" билан тенгма-тенг ўйнашимиз учун бир киши кўп бўлишимиз шарт эмас"

Coca Cola Суперлиганинг 4-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Турон" баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин тенг курашлар остида кечди. Биринчи бўлимда биз устунлик кўрсатган бўлсак, иккинчи таймда "Бунёдкор" фаоллик кўрсатди. Ўша 95-дақиқадаги вазиятни айтмаса, дарвозамиз ёнида хавфли вазият унчалик ҳам кўп яратилмади. Биринчи бўлимда бир иккита хатолар қилдик. Бугун биринчи мартда ҳимоя ва дарвозабонимиз нолга ўйнади. Мениниг фикримча, ҳар бир қўлга киритилган очко муҳим. Энг асосийси, йигитлар учта ўйиндан кейинги тушкунликдан кейин ўзларига ишонч бироз қайтди.  Ўйининг охирига қадар ғалабадан умид қилдик. "Бунёдкор"нинг охирги дақиқалардаги вазиятларини ҳисобга олсак, дурангга мос ўйин бўлди. Лекин Championat.asia экспертлари айтгандек, биз "Бунёдкор" билан тенгма-тенг ўйнашимиз учун бир киши кўп бўлишимиз шарт эмасди. Биз нисбатан кам очко тўплаган бўлишимиз мумкин. Экспертлар шунга қараб баҳо беришгандир, балки. Лекин, бугун иккита тенг кучга эга жамоалар тўқнаш келишди. "Бунёдкор" омад ва меҳнат ҳисобига 10 очко йиғди, бизга эса омад кулиб боқмади. Кейинги ўйинларда бу очколар ўрнини тўлдиришимиз керак. Ҳозирда раҳбарият ва мухлислар бизга ишонишмоқда. "Турон" Суперлигада жон сақлаш учун курашадиган жамоа эмас, биз тез орада бу вазиятдан чиқиб кетамиз. 

- Бахтиёр ака, жамоадаги легионерлар ҳақида сўрамоқчи эдим. Масалан, Закария ёки Бойовични айтишимиз мумкин. Улар ё захирадан майдонга тушириляпти ёки умуман майдонга тушишмаяпти. Уларнинг ўйинлари сизни қониқтирмаяптими?

- Биласизми, Закария Бегларишвили, Бойовичларни биз таркибга жуда кеч жалб қилдик. Улар йиғинлардаги ўйинларда деярли қатнашмади. Ўтган ўйинда Бойович иккита ҳужумчи билан ўйнаганимизда асосий таркибда ўйинни бошлади ва ёмон ўйин кўрсатмади. Бугун сафарда "Бунёдкор"га қарши ўйнаганимиз боис ва марказда кучли марказий ҳимоячи борлиги сабабли, биз битта ҳужумчи билан ўйнадик. Легионерларимиздан мамнунмиз, улар кейинги ўйинларда албатта майдонга тушишади. Масалан, Закария Бегларишвили бугун биз истаган ўйинни кўрсатиб берди. Тўп назорати рақибга ўтиб кетганда айнан Закария тўпни ўзимизда сақлашни уддалай олди. 

- Биринчи бўлимда "Турон" жуда яхши ўйнади. Иккинчи бўлимда эса жамоа бироз эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилди. Бу ўша бир очкони сақлаб қолишга интилишмиди?

- Йўқ, биринчи бўлимда биз устунлик билан ўйнадик. Бироқ, "Бунёдкор" таркибида кучли тезликка эга ўйинчилар кўп эди. Биз уларга қарши очиқ ўйин кўрсатганимизда бу дарвозамиз ёнида кўплаб хавфли вазиятлар яратилишига олиб келиши мумкин эди. Шу сабаб ҳам, биз сабрли футболга сабрли футбол билан жавоб қайтардик. Қарши ҳужумда "Бунёдкор" гол урганда биз қийин вазиятга тушиб қолардик. Биз ўз вазиятимизни кутдик. Бу вазиятлар юзага келди ҳам, аммо фойдалана олмадик. Жамоамиз бир очко уйин ўйнай олмасди, чунки дастлабки учта турдан келиб чиқиб, биз бир очко учун ўйнай олмасдик. Биз ҳар бир ўйинда максимал натижа кўрсатишимиз керак. Хуллас, мақсадимиз рақиб қарши ҳужуми қурбони бўлмаслик эди. 

- Жамоангизда бир қарашда ҳаммаси жойида. Вазиятлар яратиш ва уларни якунлаш борасида қандай режаларни амалга ошириш ниятидасиз?

- Тўғри, бизда охирги пас етишмаяпти. Бегларишвили жамоамизга кўникиб бормоқда. Биз позицион ҳужумлар уюштириш ва вазиятлар яратишга тўғри келса, айнан Бегларишвили бизга ас қотади. Қолаверса, уй ўйинларида иккита ҳужумчи билан ўйнашимиз мумкин. Биз кам гол уряпмиз. Бугун ҳам ажойиб вазиятлар бўлди. Шунчаки, улардан фойдаланиш керак эди. Норбеков ҳам кўп иш қилди. Ўйлайманки, тактикаларни ўзгартириб, муаммони ҳал қиламиз. 

- Бу ўйинда ҳам охирги дақиқаларда гол ўтказиб юборишингиз мумкин эди. Концентрация билан боғлиқ муаммолар кўзга ташланмоқда...

- Ҳа, агарда гол ўтказганимизда борми, мен ортга қайтмасдан, шу ерда қолардим. Тасаввур ҳам қилолмайман, рости. Тўғрисини айтсам, бу дурангга мос ўйин эди. Чемпионатда ўтказган ўйинларимизнинг деярли барчасида сўнгги дақиқаларда гол ўтказпмиз. Спортда, умуман футболда бир сония ҳам хотиржамликка берилиш мумкин эмас. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика