UZ

Сўнгги янгиликлар

10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  0 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  2 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  3 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  10 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  3 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  15 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  4 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5

Баҳром Ҳайдаров: "Бизга натижа чиройли ўйиндан кўра муҳимроқ эди” Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Бизга натижа чиройли ўйиндан кўра муҳимроқ эди”

Суперлига 7-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Хоразм" (1:0) баҳс якунланганидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

"Мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Аввалги учрашувларда "Хоразм" тўпни жуда яхши назорат қила олишини кўрсатган эди. Жамоада жуда маҳоратли футболчилар йиғилган. Бундай рақибга қарши қийин учрашув бўлиши аниқ эди. Шу сабабли, биз кўпроқ қарши ҳужумларга асосланган ўйин режасини танлаган эдик. Рақиб хатосидан фойдаланиб, гол ура олдик. Рақиб эса ўз вазиятларидан фойдалана олмади. Бугун бизга натижа чиройли ўйиндан кўра муҳимроқ эди", - дея фикр билдирди Баҳром Ҳайдаров бугунги учрашув ҳақида.


- Танаффусда футболчиларга нималар дедингиз? Сабаби жамоангиз иккинчи бўлимни жуда яхши бошлади...

- Биз ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан сўнг, рақибимиз янада кўпроқ куч билан ҳужумга ўта бошлади. Биз эса йигитларга юқорироқ позицияларда рақибни кутиб олишимиз кераклигини айтдим. Айрим бир вазиятларда режаларимиз иш берди, аммо жамоамиз ҳали ёш. Таркибимизда Суперлигада эндигина дебют қилаётган футболчилар бор. Ҳаттоки Шота Суперлигада энди дебют қилди. Бешимов ва Кондратюк каби футболчиларга бироз ишонч етишмаяпти, аммо уларнинг меҳнати мана шундай натижаларга эришяпмиз. 

- Бугун Шота Газава яна майдонга қайтди. Газаванинг бугунги ўйини ҳақида фикр билдириб ўтсангиз...

- Шота бугун жамоага анча фойда келтирди. Таянч ярим ҳимоячи позициясида етишмовчилик бор эди, аммо у ҳали жисмоний жиҳатдан тўлиқ тайёр эмас эди.



- Иккинчи бўлимда Шаҳзод Бешимов бироз ёлғизланиб қолгандек. Унинг ёнига яна бир ҳужумкор футболчини майдонга туширсангиз бўлмасмиди? 

- Биз Егор Кондратюкни захирага олмоқчи эдик. Сабаби, у бироз чарчаб қолди ва ўзи ҳам шуни айтди. Егор бугунги ўйинга бироз тайёр эмас эди. Рақиб ҳаво орқали ўйнашни бошлагани сабабли Жасур Ёқубовни майдонга туширишга мажбур бўлдик. 

- Иқбол Маликжонов учта ўйинга четлатилди. Сизнинг фикрингизча футболчига жуда ҳам қаттиқ жазо қўлланилмадими?

-  Маликжонов Бизнинг футболчимиз бўлгани туфайли енгилроқ жазо кутган эдик, албатта. Бироқ сўнгги иккита четлатишда ўзимизнинг айбимиз бор. Шу сабабли ҳеч қандай эътироз билдира олмайммз. 

- Жамоангиз қизил карточкалар бўйича етакчи бўлиб турибди. Футболчиларга имкон қадар қизил карточкадан қочиш кераклигини айтганмисиз?

- Футболда кичик деталлар ҳам катта роль ўйнайди. Биз ҳар бир эпизодларга тайёргарлик кўрганмиз. Ҳар бир мажлисимизда ушбу ҳақда гаплашганмиз. “Сурхон”га қарши кечган ўйиндан олдинги назарий машғулотда фақатгина карточкалар мавзусини кўтарган эдик. Футболчиларимиз ҳали ёш ва рақиб провокациясига учиши мумкин. Ғофуровдан ташқари қолган барча четлатишлар атайлаб қилинмаган эди.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика