UZ

Сўнгги янгиликлар

11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  4 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  7 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  3 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  27 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  24

Баҳодир Аҳмедов: "Мақсадимиз – Осиё чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритиш" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Мақсадимиз – Осиё чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритиш"

Эртадан бошлаб Эроннинг Урмия шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳслари старт олади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳда Тожикистон, Непал ва Афғонистон билан баҳс олиб боради. 

Бугун саралаш ўйинлари олдидан қатнашчи терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси устози Баҳодир Аҳмедов қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Авваламбор, бизни яхши кутиб олишгани учун мезбон – эронликларга миннатдорчилик билдираман. Олдинда бизни қизиқарли ва шиддатли учрашувлар кутиб турибди. Зеро гуруҳимиздан ўрин олган ҳар бир жамоа етарлича қаршилик кўрсатиш имконига эга. Лекин биз ҳам ўз ўйинимизни намойиш этиб, бор маҳоратни ишга солишга уринамиз. Мақсадимиз – саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказган ҳолда қитъа чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритиш. Умид қиламанки, саралашни юқори кайфиятда ўтказиб, якунда Осиё чемпионатига йўл оламиз, - деди тажрибали мутахассис.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси дастлабки учрашувини эртага, 23 октябрь куни Афғонистонга қарши ўтказади. Ушбу ўйин маҳаллий вақт билан соат 15:30да, Тошкент вақти билан эса 17:00да старт олади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика