БАА Про лигаси. "Шабаб Ал Аҳли" сафарда бир очко қўлга киритди, Ғаниев тўлиқ ўйнади

Оқил Абдубарноев
20 дек 2023
БАА Про лигасининг 9-туридан ўрин олган "Шаржа" — "Шабаб Ал Аҳли" учрашуви якунланди.

Учрашувнинг 45-дақиқасида Матеусао меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Беллашув якунланишига 10 дақиқа қолганда Волид Аббос ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Таблодаги 1:1 ҳисоби бошқа ўзгармади.

"Шабаб Ал Аҳли" сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Азиз Ғаниев ўйинни асосий таркибда бошлади ва майдонда тўлиқ ҳаракат қилди. 


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia