БАА чемпионати. "Хатта" яна ютқазди, Ҳамдамов 69 дақиқа ҳаракатланди

Sherzod Nurmatov
20 мар 2021
"Хатта" Бирлашган Араб Амирликлари чемпионатининг 22-турида "Банияс" майдонига сафар қилди.

Унда "Хатта" кичик ҳисобда мағлубиятга учради (0:1). Учрашувдаги ягона гол Николас Хименес ҳисобига ёзилди.  Меҳмонлар таркибида юртдошимиз Достон Ҳамдамов 69 дақиқа ўйнади. 

22 турдан кейин "Хатта" мусобақа жадвалида 14-ўринда бораётган бўлса, "Банияс" турнир жадвалини бошқариб бормоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Достон Ҳамдамовнинг трансфер ҳуқуқи Дубайнинг "Ал Наср" клубига тегишли бўлиб, у ижара асосида "Хатта" шарафини ҳимоя қилмоқда. 

Турнир жадвали 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Ўхшаш янгиликлар