БАА чемпионати. "Шабаб Ал-Аҳли" мавсумни йирик ғалаба билан бошлади, Азизжон Ғаниевнинг голи автогол сифатида ёзилди

Mirjalol Normatov
18 авг 2023
БААда ҳам мамлакат чемпионати старт олди.

Илк турда ҳамюртимиз Азизжон Ғаниев ҳаракат қилаётган "Шабаб Ал-Аҳли" жамоаси сафарда "Айман" меҳмони бўлди ва 3:0 ҳисобида ғалабага эришди. Эътиборлиси, баҳснинг биринчи бўлими якунларида Азизжон Ғаниевнинг зарбаси рақибга тегиб, дарвоза тўридан ўрин олди. Ушбу гол ҳамюртимиз ҳисобига эмас, балки, автогол сифатида ёзилди.

Баҳсда Ғаниев тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

"Айман" - "Шабаб Ал-Аҳли" 0:3

Голлар: Ҳариб Абдалла (13), Нодир Гнадри (45-автогол), Игорь Жесус (67-пенальти).

Огоҳлантириш: Нодир Абдулҳоди (30), Нодир Гнадри (45), Муҳаммад Исмоил (50), Анас Миттачи (66) - Муҳаммад Марзуқ (45+4), Ҳассан Тариқ (59).


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia