Азмун – РПЛда мавсум футболчиси!

Eldor Akmurzayev
26 май 2021
“Зенит” ҳужумчиси Сардор Азмун Россия чемпионати якунланган мавсумининг энг яхши футболчиси деб топилди.

РПЛ томонидан ўтказилган сўровномада клуб сардорлари ва мураббийлари, Россия ТЖ устози Станислав Черчесов ҳамда “Матч Премьер” шарҳловчилари қатнашди. Азмун 76 очко билан етакчига айланди. Ундан 15 балл ортда қолган Артём Дзюба эса 2-бўлди. “Сочи” етакчиси Кристиан Нобоа кучли учликка якун ясади.

Эронлик форвард РПЛ мавсумида 24 ўйинда қатнашиб, 19 та тўп киритди. У мусобақа тўпурари бўлган жамоадоши Дзюбадан атиги битта кам гол урди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/premierliga