UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  1 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  1 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:43"Милан" — "Верона". Таркиблар маълум  0 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  5 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0

Азизжон Ғаниев Жиззахда. Кутиб олиш маросимидан махсус репортаж ФОТО + ВИДЕО Янгиликлар

Азизжон Ғаниев Жиззахда. Кутиб олиш маросимидан махсус репортаж ФОТО + ВИДЕО

Хитойда ўтган 23 ёшгача бўлган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси сафида иштирок этган Азизжон Ғаниев Жиззахда муносиб тарзда, карнай сурнай садолари остида кутиб олинди.

Миллионлар ўйини иҳлосмандлари ёш чарм тўп устаси ва унинг яқинларини табриклаш мақсадида Ғаниелар хонадонига ташриф буюришди.  Маҳалла оқсоқоллари бошчилигидаги барча маҳалладошлар Азизжон Ғаниевнинг чинаккам муҳлисига айланиб, Осиё чемпионати давомида уни ва жамоадошларини қўллаб-қувватлаб туришганини,терма жамоанинг мувофақияти эса уларнинг миллионлар ўйинига бўлган меҳрини янада орттирганини таъкидлаб, уни келажакдаги фаолияти бунданда мувоффақияли бўлишига тилак билдирилди.

Шундан сўнг, Азизжон Ғаниев  билан Жиззах вилоят ҳокимлигида  Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Солиев, ҳоким ўринбосари Ботир  Тўхтамишев, вилоят Футбол Федерацияси биринчи  вице президенти  Анвар Мусулманов, Жиззах вилоят Жисмоний  тарбия ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Ином Тожибоев учрашдилар. Учрашув давомида раҳбарлар Алижон Ғаниевга шундай ўғлонни вояга етказиб тарбиялагани учун миннатдорчилик билдириб, Азизжон Ғаниевга ҳам келажакда  миллий терма жамоа сафида жаҳон чемпионатида иштирок этиб, мувофаққият қозонишига ишонч билдиришди. Учрашув сўнггида Азиз Ғаниевга Жиззах вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари  топширилди.



Юртимизда футболни севишади. Футболчиларимиз эса халкимизнинг доимий эътибор ва эътирофида. Умид қиламизки, ёшлармиз келажакда Азизжон Ғаниев каби ютуқларга эришиб, юртимиз спорти довруғини юксакларга кўтаришади. Қўйида Жиззах шахар телевидиниесининг махсус видео лавҳасини томоша қилишингиз мумкин.



Дилдора Холбоева
Жиззах шаҳридан махсус

Рейтинг: +68   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика