

"Навбаҳор" сафида охирги тўрт мавсумда асосий таркиб ўйинчисига айланиб, 72 беллашувда 15 гол муаллифи бўлган Турғунбоев келаси икки мавсум мобайнида "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилади. 24 ёшли ярим ҳимоячи охирги икки йилда "Навбаҳор" сафида чиройли ўйинлари билан эътиборга тушганди. Шу тариқа Азиз Турғунбоев "Пахтакор"нинг 2019 йилги мавсум учун биринчи келишувига айланди.
Унга 5 январь куни старт оладиган Осиё Кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида муваффақият ёр бўлишига тилакдошмиз.




