Азиз Ибрагимов: “Тўғри тактика эвазига ғалаба қозондик”
23 окт 2016 18:09
Янгиликлар
Азиз Ибрагимов: “Тўғри тактика эвазига ғалаба қозондик”
“Бухоро” – “Локомотив” учрашуви (2:1) якунида бухороликлар вакили Азиз Ибрагимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйин жуда шиддатли кечди. “Локомотив” кучли жамоа. Улар ўз-ўзидан чемпионат пешқадами бўлишгани йўқ. Яхши ҳамки учрашувдаги илк дақиқаларида гол уриб устунликни қўлга олдик. Тўғри тез орада жавоб голини ўтказдик. Аммо тушкунликка тушмай ўйин тизгинини ўз қўлимизга олиб, иккинчи голни уришга муваффақ бўлдик.
Иккинчи бўлим эса бошқача тактикада кечди. “Локомотив” нима бўлса ҳам гол уриш учун олдинга ўтишини билиб ҳимоявий ўйинни танладик. Мақсадимиз ҳимояни кучайтириб, қарши ҳужумдан гол уриш эди. Тўғри, бошқа гол уролмадик, аммо ҳисобни сақлаб қолдик. Демакки бугун биз тўғри тактика эвазига ғалаба қозондик, -дейди А. Ибрагимов
“Бухоро” ПФК Матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар