

Аниқроғи у Чехияда эканлиги маълум бўлди.
- Оғир кечган мавсумдан сўнг таътилни юқори даражада ўтказишни ўйладим. Айни дамда Прагада оилам билан дам оляпман. Ҳозирча келгуси тақдиримни қайси жамоа билан боғлашимни аниқ айта олмайман. “Бухоро” ҳам келаси йил ўзида олиб қолишни истамоқда. Клуб раҳбарияти билан кун-ора гаплашиб турамиз. Лекин якуний қарорга келганим йўқ. Балки бу масала янги йилга қадар ойдинлашиб қолар. Фаолиятимни яна хорижда давом эттириш ниятим ҳам йўқ эмас. Бу борада таклифлар бор. Аммо ҳозирча аниқ тўхтамга келиб улгурмадим. Ўзбекистонга қачон қайтишимни ҳам билмайман – дейди Ибрагимов.




