Азиз Ибрагимов: “Ҳар доим ҳам ҳужумкор ўйнаган жамоа юта олмас экан”
26 апр 2016 08:05
Янгиликлар
Азиз Ибрагимов: “Ҳар доим ҳам ҳужумкор ўйнаган жамоа юта олмас экан”
“Бухоро” — “Насаф” жамоалари учрашуви (0-2) якунлангач, бухороликлар ярим ҳимоячиси Азиз Ибрагимов ўйин ҳақидаги фикри ўртоқлашди.
— Бугунги мағлубият жуда ҳам аламли бўлди. Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо уни голга айлантира олмадик. Агар яратилган вазиятларнинг ҳеч бўлмаса ярми гол бўлганида ҳам 3-4 бор дарвозани ишғол қилган бўлардик. Нима ҳам дердим, бу – футбол. Ҳар доим ҳам ҳужумкор ўйнаган жамоа юта олмайди. Бунда омад ҳам муҳим роль ўйнайди.
“Насаф” жамоасининг келгуси ўйинларига омад тилайман. Бизни қўллаб қувватлаган мухлисларга эса раҳмат айтган ҳолда бизга ишонишда давом этишларини сўраган бўлардим. Келгусуда ажойиб ғалабалар билан албатта уларни хушнуд этамиз , — дейди Азиз Ибрагимов.
"Бухоро" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар