Азиз Ибрагимов: "Голим жамоамга ғалаба келтирганидан хурсандман"

Narzulla Saydullayev
19 май 2016
Ўзбекистон кубоги 1/8 финали биринчи ўйини доирасидаги "Пахтакор" - "Бухоро" учрашувидан сўнг меҳмонлар ярим ҳимоячиси Азиз Ибрагимов ўз фикрларини билдирди.
"Аввало барча "Бухоро" мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Узоқ йўл босиб бизни стадиондан қўллаш учун келган мухлисларга раҳмат айтаман. Айнан уларнинг қўллаши туфайли ғалаба қозондик.

Голимга келадиган бўлсак, ўша вазиятда барча жамоадошларим қўриқланаётган эди. Рақиблар узоқ масофадан зарба беришимни кутишмаган шекилли мени очиқ қолдиришди. Натижада гол уришга муваффақ бўлдим.

Шундай муҳим ўйинда гол уриб жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман", - дейди Азиз Ибрагимов.

"Бухоро" матбуот хизмати

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia