Азиз Ибрагимов: "Биз фақат ютуқ учун майдонга тушгандик"

26 сен 2015, 01:59
"Бухоро" футболчиси Азиз Ибрагимов "Машъал" билан бўлган учрашувда иккита тўп киритиб жамоаси ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.


"Биз фақат ғалаба қозониш мақсадида майдонга тушгандик ва муҳим ютуқни қўлга киритдик. Гол уриб жамоага фойда келтирганимдан хурсандман. "Бухоро" кейинги ўйинларда ҳам ғалаба учун майдонга тушади. Қолган учрашувларда ҳам мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз. Ҳозирги вазифа Олий лигада қолиш", - дейди Азиз Ибрагимов.


Манба: championat.asia