UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20"Астон Вилла" – "Арсенал". Таркиблар маълум  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  0 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  22 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  8 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  11 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  7 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  5 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   8

Азиз Ғаниев: "Ажойиб ўйин кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз" Янгиликлар

Азиз Ғаниев: "Ажойиб ўйин кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААда йиғинни давом эттирмоқда.

Миллий жамоамизнинг кечаги машғулоти аввалида ярим ҳимоячи Азиз Ғаниев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бошида дастлаб кўникиш қийин бўлди. Кейинчалик секин аста жамоага мослашиб мураббийнинг ишончини қозонишга ҳаракат қилдим. Асосий таркибда ҳаракат қилмоқдаман, ҳаммаси яхши. Чемпионат баҳслари ҳам бошланди.  Ўйиндан олдин машғулотларда жарима зарбаларини амалга ошириш учун  2-3 та футболчилар уриниб кўради. Менда бу ўхшаётганлиги учун мураббий жарималарни тепишимни айтди. 

Ироқ терма жамоаси ҳам яхши жамоа. Уларнинг ўйинларини кўриб кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиқдик. Ажойиб ўйин кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз. 

Бош мураббий қайси жойга қўйса ўша ерда тўп тепишга ҳаракат қиламан. Ўзим учун эса марказда ҳаракат қилиш қулай",- дейди Азиз Ғаниев ЎФА матбуот хизматига.

Эслатиб ўтамиз, Ироқ - Ўзбекистон учрашуви 17 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика