UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  2 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  3 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  2 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  18 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  2 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  8 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  14 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  5 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  18 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  24

Азимов ва Бекмуротов "Андижон" машғулотларига қўшилди Янгиликлар

Азимов ва Бекмуротов "Андижон" машғулотларига қўшилди

"Андижон" бугун қишки йиғин тайёргарлигининг иккинчи босқичини ўтказиш учун Дукент шаҳарчасига етиб келди.

"Эътиборимизни тортган жиҳати шуки, бу ерда жуда чиройли манзара юзага келган. Айниқса, ёғаётган қор туфайли ҳамма жой оқарган ва қорга бурканган стадионда шуғулланишнинг гашти ҳам ўзгача.

Қишки тайёргарликнинг энг муҳим жиҳатларидан бири айнан қорли об-ҳавода машғулот ўтказишдир. Бу айниқса футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига жуда ҳам қулай ва шу билан бирга муҳим саналади. Бундай пайтда мураббийлар учун қўл остидаги ўйинчиларга жисмоний юкламаларни бериш ҳам фойдалидир. Мана шу даврда тўпланган куч мавсум давомида асқатиши ҳам мумкин.



Шу тариқа, Дукентдаги йиғин жуда қувноқ ва кўтаринки кайфиятда бошланди. Футболчилар аввалига қорли майдонда югуришди. Сўнг режага кўра тренажёр залида ҳам шуғулланишди.    

Жамоамиз сафидаги ўзгаришлар мухлисларни ҳам қизиқтираётгани рост. Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтмоқчимизки, таркибга "Металлург"да тўп тепган Фарҳод Бекмуротов ва "Қўқон-1912" шарафини ҳимоя қилган Сардор Азимов қўшилган. Икки ўйинчи ҳам андижонлик мухлислар учун бегона эмас. Боиси, улар илгари жамоамиз таркибида ҳам тўп тепишган.



Дарвоқе, эртага жамоамиз аъзолари тиббий кўрикдан ўтишади", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Эшитдик-да! Вагиз Галиулин ва яна икки футболчи "Андижон"да

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика