UZ

Сўнгги янгиликлар

22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  0 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  2 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  108 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  35 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  6 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  29 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11

Азим Аҳмедов: "Керак бўлганимда олиб қолардилар-ку!" Янгиликлар

Азим Аҳмедов: "Керак бўлганимда олиб қолардилар-ку!"

Шу кунларда "Металлург"дан ташқари Суперлиганинг қолган барча жамоаси Туркиянинг Анталия провинциясида янги мавсумга тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб берувчи ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этишмоқда.


Бу жамоалар орасида "Турон" ҳам бор. Яйпанликлар Сиде шаҳрида, шундоққина денгиз бўйига жойлашишган бўлиб, машғулот ва ўртоқлик учрашувларини бильярд столига ўхшаш идеал майдонда ўтказишяпти. "Турон" ўтган йили Суперлигага ўтиш ўйинида "Локомотив"ни мағлуб этиб, кучлилар сафига қайтишди. Жамоани мавсумлар оралиғида Сергей Морозов, Сиёвуш Ҳабибуллоев, Шарифбек Раҳматов, Сардор Теляков, Сардор Абдунабиев, Низомиддин Зиёвутдинов, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Дониёр Исмоилов ва Акмал Турсунбоев тарк этди. Аксинча, Азим Аҳмедов, Раҳимжон Давронов (иккиси ҳам "Навбаҳор"), Шоҳназар Норбеков, Қувондиқ Рўзиев (иккиси ҳам "Қўқон-1912"), Анри Чичинадзе ("Дила" Грузия), Достонбек Тўхтабоев ("Машъал"), Хуршид Мухторов ("Локомотив"), Хумоюншоҳ Сайётов ("Металлург") ва сербиялик легионер Душан Стоилкович Бахтиёр Ашурматов жамоасига келиб қўшилди. 

Англаганингиздек, Анталиядаги навбатдаги сафаримиз айнан "Турон" жойлашган Сидега бўлди. Меҳмонхонамиздан 40 км узоқликда жойлашган бу ерга ижарага олган уловимиз бир зумда етказди. Келганимизга беш кун бўлди ва шу кунгача фақат бир жойда йўл патрул ходимларини кўрдик. У ҳам бўлса, маст ҳолатдаги руслар бошқараётган машинани "шатак"ка олишди. Қолган ҳолатларда йўлларда осуда, бир маромдаги ҳаётга гувоҳ бўляпмиз. 

Бироз мавзудан узоқлашдик. Бунинг учун бизни манзур тутгайсиз. Қуйида "Турон"нинг янги футболчиси Азим Аҳмедов билан уюштирган суҳбатимизни ҳавола қиламиз. Тажрибали ярим ҳимоячи ўтган мавсумни "Навбаҳор" жамоасида ўтказган эди. Етарли ўйин амалиётига эга бўлмаган Аҳмедов Наманган клубини тарк этишга қарор қилди.      

- Азимжон, ўтган мавсумни "Навбаҳор"да ўтказдингиз. Бу йил ҳам "лочинлар" сафида қолишингиз мумкинмиди? Ёки пичоқ суякка тақалганмиди?

- Менимча, вазият шунга етиб келганди. Ўйин амалиёти жуда кам бўлди. Менга ишонч билдирилмади. Кейин келишмовчиликлар ҳам бўлди. Шуларнинг барини инобатга олиб, кетишга қарор қилдим. Бу орада "Турон"дан таклиф бўлди ва мен ҳозир янги жамоам билан бирга янги мавсумга тайёргарлик кўряпман. 

- Келишмовчиликлар бош мураббий билан бўлдими?

- Ҳа, худди шундай. Ўйинга қўймаяпти, гапирмаяптиям. Бу нарсалар менга психологик зарба бўлди. Шунинг учун ҳам кетишга қарор қилдим. Улар ҳам бунга қарши бўлишмади. Агар керак бўлганимда олиб қолиш учун курашишарди-ку. 

- "Навбаҳор" билан ўртада қарздорлик йўқми? Ҳисоб-китоб тўлиқ амалга оширилдими?

- Энди озгина қолиб кетди. 

- Беришар эканми?

- Менимча, беришса керак.

- Бериш шарт. Қарз қиёматга қолмаслиги лозим. Бу биргина сизнинг ҳолатингизда эмас, барча клуб ва футболчи олди-бердиларига тегишли. Энди янги клубингиз ҳақида гаплашсак. Жамоага мослашиб кетишингиз қийин бўлмаяптими?

- Асло йўқ. Клуб раҳбарияти кутиб олишдан тортиб, то энг майда детталаригача эътибор қаратган. Бир сўз билан айтганда ҳаммаси ажойиб. Футболчилар билан бирга мураббийларимизнинг юзини ерга қаратмаслик учун астойдил ҳаракат қиламиз. Ажойиб шароитларда янги мавсумга тайёргарлик кўряпмиз. Идеал майдон, ўртоқлик учрашувларидаги кучли рақиблар мавсумга яхши тайёргарлик кўришимиз учун хизмат қилмоқда. 

- "Турон"га ўтишингизни акангиз Одил Аҳмедов билан маслаҳатлашдингизми?

- Албатта. Одил акам энди отам ўрнида ота. Ҳаммаси яхшиликка деб маслаҳат беришди. 

- Кўпчиликнинг фикрича, янги мавсумда яна "Пахтакор" ва "Навбаҳор" жамоалари чемпионлик учун кураш олиб боради. Сиз иккала клуб таркибида ҳам ўйнашга улгурдингиз. Ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб, қайси клубнинг имкониятларини юқорироқ баҳолайсиз?

- Ўтган йили ҳамма жамоалар ҳам курашишди. Сиз айтган клубларнинг кутилмаган натижалари фикримга исбот бўлса керак. Бу йил ҳам муросасиз мавсумга гувоҳ бўламиз деб айта оламан. Биз ҳам қараб турмаймиз, ҳеч кимга шунчаки очко бериб юбормаймиз.

- "Навбаҳор" қайсидир маънода оғзидаги ошини олдириб қўйди. Ҳаммаси ўз қўлида эди. Жамоага нима бўлди?

- Шу савол мени ҳам қийнайди. Нимадирларга ўзгартириш керакмиди? Энди бу мураббий қарори. Омад ҳам етишмади. "Металлург", "Олимпик" клубларига қарши кечган учрашувларда қимматли очколарни бой бердик. Айниқса, ўз уйимиздаги дуранглар бизга қимматга тушди.  

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди (Анталия, Туркия)

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика