

"Бугунги ғалаба биз учун жуда муҳим эди. Қолаверса, мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлиши учун ҳам ҳаракат қилдик. Кейинги ўйинларда ҳам ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилишда давом этмоқчимиз. Чемпионлик учун охиригача курашамиз", — деди ярим ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, Наманганда кечган баҳсда "Навбаҳор" 2:0 ҳисобида зафар қучди.



