Азарнинг укаси ҳам АПЛга келиши мумкин, у Германияда қолмаслиги аниқ

Eldor Akmurzayev
11 апр 2019
Менхенгладбахнинг «Боруссия» клуби спорт директори Макс Эберль жамоа футболчиси Торган Азарнинг келаётган ёзда клубни тарк этишини тасдиқлади.

“Азар бизга расмий тарзда мурожаат қилиб, янги шартномага имзо чекишни истамаётганини айтди. Афсуски, биз унинг қарорига қарши чиқа олмаймиз. Унинг қайси клубга ўтиши ҳақида аниқ айта олмайман. Дортмундликлар томонидан қизиқиш бор. Бироқ, Азар «Ливерпуль» ёки «Атлетико»га бориб қўшилиши ҳам мумкин”, - дейди Эберль.

Аввалроқ, «Боруссия Д» футболчини қўлга киритиш учун менхенгладбахликларга 40 млн. евро таклиф этган ҳақида хабар бергандик.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Germany