Азарнинг тақдимот маросими Роналду ва Каканикидан ўтиб кета олмади

Eldor Akmurzayev
14 июн 2019
13 июнь куни Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида Эден Азарнинг расмий таништирув маросими бўлиб ўтди.

Тақдимотга 75 мингга зиёд томошабин келиши кутилганди. Бироқ, тадбирда 50 минг киши қатнашди ва бу «қироллик клуби» тарихидаги учинчи натижадир.

Бу борада етакчилик эса Криштиану Роналдуга тегишли. Унинг таништирув маросимига 80 минг мухлис келганди. 

Шунингдек, бразилиялик Каканинг таништирувини бевосита трибунадан 55 минг томошабин кузатганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Squawka