UZ

Сўнгги янгиликлар

16:46Австралиялик бўйдор футболчи Тошкент клубига ўтмоқда  0 16:21Расман: "Пахтакор"да деярли ўйнамаган футболчи "Локо"га қайтди  0 15:50"Локомотив" Қирғиз Республикасининг 2025 йилдаги энг яхши футболчиси билан шартнома тузмоқда  3 15:28Ўзбекистон U-21 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубогида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди  2 15:11"Барселона" ҳомий билан ҳамкорликдан воз кечди  1 14:44"Сурхон" Туркияда йиғин ўтказади  0 14:18Конго ДР ҳужумчиси Марокаш ҳукуматидан норози: унинг чемодани 12 кундан бери топилмайди  1 13:42Салоҳ Римга қайтади?! "Рома"да сенсацион трансфер муҳокама қилинмоқда  1 13:23Раҳмоналиев Россияга қайтадими?  5 12:51"Реал" ёш иқтидорларининг келажаги борасида қарор қабул қилди  0 12:23АПЛдан яна бир ҳимоячи "Ливерпуль" таклифини рад этиб, "Реал"ни танлади  3 12:00Бугунги ўйинлар: Янги йилни АПЛ билан бошлаймиз  0 11:41"Манчестер Сити" АПЛ тарихидаги энг қиммат футболчилардан бири бўйича катта молиявий йўқотишга учраши мумкин  1 11:10Александр Андроникашвили: "Андижон"га ўтишим жуда тез ва кутилмаганда содир бўлди"  3 10:50"Бунёдкор" ўринбосарлари мураббийи "Локомотив"га ўтди  1

Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига номзод футболчилар Тошкентда йиғин ўтказишди Янгиликлар

Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига номзод футболчилар Тошкентда йиғин ўтказишди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалари учун йиғинлар ўтказиш ва бўлажак мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўришлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига номзод футболчилар ўртасида 28 апрельдан 2 май кунига қадар “Чиғатой” спорт базасида ўқув-машғулот йиғинлари ўтказилди. Ушбу йиғин давомида мураббийлар штаби 2004 йилда туғилган ёш футболчиларнинг майдондаги фикрлаш қобилиятини, техник-тактик имкониятларини кўздан кечиришди, юзага келган камчиликлар таҳлил қилиниб, тегишли кўрсатмалар берилди.

Йиғин доирасида иккита назорат учрашуви ташкил қилинди. Бунёдкор стадионида бўлиб ўтган ушбу ўйинларда Азамат Абдураимов шогирдлари 2003 йилда туғилган “Спартак” жамоаси футболчиларини 3:1 ҳисобида, ҳамда шу йилда туғилган “Бунёдкор” жамоаси аъзоларини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратдилар.

Бундай ўқув-машғулот йиғинларини йил давомида мунтазам ўтказиб бориш режалаштирилган.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика