Азамат Абдураимов: "Андижон"га Рубин"дан футболчи келиши мумкин"
10 дек 2013 20:49
Янгиликлар
Азамат Абдураимов: "Андижон"га Рубин"дан футболчи келиши мумкин"
Ўқув-машғулот йиғини ҳали бошланмаган бўлса-да, жамоа бош мураббийи Азамат Абдураимов янги мавсумга тайёргарлик режасини тузиб қўйган.
Олий лига жамоаларини янги мавсумга тайёргарликлари бошланмоқда. Бир йиллик танаффусдан сўнг яна кучлилар сафига қайтган “Андижон” жамоаси ҳам янги мавсумда ўз олдига юқори мақсадларни қўйган ҳолда ишга киришмоқда.
Бундан ташқари мураббий таркибни ҳам кучайтириш ҳақида ўйламоқда. Қишки йиғинлар давомида бир қатор янги ўйинчилар кўрикдан ўтказилади. Қолаверса, жамоага легионерлар ҳам таклиф этилади. Шу ва бошқа мақсадда Абдураимов куни кеча Москвада бўлиб қайтди. Бир неча куни Россия пойтахтида бўлган “Андижон” устози кеча Тошкентга қайтиб келди. Азамат Абдураимов сайтимизга сафар таассуротлари ва тайёргарлик режалари ҳақида гапириб берди.
- Россияга сафар қилишимдан мақсад “Рубин” устози Қурбон Бердиев билан кўришиб, жамоада малака оширишим борасида гаплашиб олиш эди, - деб сўзини бошлади Абдураимов. - Январь ойида бир неча кун “Рубин” клубининг машғулотларида қатнашиб малака ошириб қайтаман. Бу борада қозонликлар билан келишиб олдик. Барчага яхши маълумки, “Рубин” Россиянинг энг етакчи клубларидан бири саналади. Жамоа икки карра мамлакат чемпиони бўлган. Бундан ташқари “Рубин” Европа чемпионлар лигасида кимсан “Барселона” ва “Интер”дек гранд клубларни мағлубиятга учратиб шов-шув кўтара олган. Шунингдек, қозонликлар сўнгги йилларда мунтазам равишда Евротурнирларда иштирок этиб келишмоқда. Албатта, бундай клубларда малака ошириш ҳар қандай мураббий учун фойдадан ҳоли эмас. Қурбон Бердиев ва жамоа мутасаддилари билан ўртамизда яхши алоқа ўрнатилган. Илгари Самарқанднинг “Динамо” жамоасини бошқарганимда Баҳодир Насимов айнан “Рубин” билан шартнома имзолаб Россияга йўл олганди. Анча пайтдан бери қозонликлар билан дўстона алоқа бор эди. Москвада бўлганимда 7 декабрь куни “Локомотив” - “Рубин” учрашувини стадиондан бевосита томоша қилдим. Ўйиндан бир кун олдин Бердиев билан кўришиб фикрлар алмашдик. Легионерлар борасида гаплашдик.
Масалан, янги мавсумда жамоамизга “Рубин”дан ҳам легионерлар таклиф этишимиз мумкин. Ёки биздаги иқтидорли ўйинчиларни уларга тавсия этишимиз мумкин. “Рубин”да бугунги кунда андижонлик футболчи Вагиз Галиулин ўйнашини ҳамма яхши билади. Бердиев билан у ҳақида ҳам гаплашдик. Шунингдек, “Андижон”да қилинаётган ишлар ва тарбияланаётган ёшлар тўғрисида ҳам суҳбатлашдик. Бир сўз билан айтганда Москвага қилган сафарим бесамар кетмади.
Шунингдек, “Андижон” бош мураббийи янги мавсумга тайёргарлик режалари ҳақида ҳам айтиб ўтди:
- Мавсумга тайёргарликни 18 декабрь куни бошлаймиз. Бу йиғин футболчилар учун тикланиш жараёни бўлади. Дастлабки йиғинимиз Андижонда 29 ё 30 декабрга қадар давом этади. Ушбу йиғин чоғида об-ҳавога қараб бир ёки иккита назорат ўйини ўтказишни ҳам режалаштирганмиз. Шундан сўнг Янги йил байрами муносабати билан футболчиларга қисқа муддатли дам берамиз. Январь ойидан эса тайёргарликка астойдил киришамиз. Январнинг дастлабки ҳафталарида Тошкентга бориб йиғин бошлаймиз. Пойтахтдаги биринчи йиғинда эътиборни жисмоний тайёргарликни оширишга қаратамиз. Шунинг учун бир ҳафта тоғли худудларда шуғулланишимиз ҳам мумкин. Январь ва февраль ойидаги йиғинларимизнинг барчаси Тошкентда ўтади деб ўйлайман. Чунки қишда машғулотлар ўтказиш учун пойтахтда яхши шароитлар бор. Ва энг асосийси спарринг-рақиблар топиш учун энг яхши жой Тошкентдир. Андижонда шуғуллансак ўйнаш учун муносиб рақиблар топишимиз мушкул бўлади. Январь ойида асосий эътиборни машғулотларга қаратсак, февралда ПФЛ Кубоги турнирида қатнашамиз. Бундан ташқари назорат ўйинларида майдонга тушиб футболчиларни синовдан ўтказамиз. Мана шу ўйинлар орқали таркибни шакллантириб оламиз.
Жамоамиз устози шу билан бирга таркибда рўй бериши мумкин бўлган ўзгаришлар тўғрисида ҳам тўхталиб ўтди:
- Албатта, олий лигага чиққанимиздан кейин жамоада шунга яраша рақобат бўлиши керак. Бу йил биринчи лигада жамоамиз негизининг 90 фоизини маҳаллий ўйинчилар ташкил этди. Бизнинг асосий мақсадимиз ҳам маҳаллий кадрларга ишонч билдириш. Қолаверса, бу йил бошқа клубларда тўп сурган андижонликлар футболчиларни ҳам жамоага қайтаришни мақсад қилганмиз. Мисол учун, “Гулистон”да ўйнаган Бобур Акбаров ва мавсумни “Шўртан”да ўтказган Иброҳим Отахонов ҳамда яна бошқа андижонликларни жамоага қайтармоқчимиз. Боиси ўзининг шаҳри ва вилояти шарафини ҳимоя қилиш ҳар қандай футболчи учун фархдир. Жамоада рақобатни ошириш учун барча чизиқларга етакчи ижрочиларни жалб этишимиз керак бўлади. Биринчи навбатда ҳимоя чизиғини кучайтиришимиз керак. Бу чизиққа маҳоратли ўйинчиларни жалб этишга ҳаракат қиламиз. Шу билан бирга жамоага яхши савиядаги дарвозабон ҳам таклиф этмоқчимиз. Қолаверса, ярим ҳимоя ва ҳужум чизиқларига легионерларни таклиф этишни ўйлаб турибмиз.
Албатта, селекция ишларига эътибор қаратган ҳолда футболчилар билан музокаралар олиб бориляпти. Масалан, дарвозабон Павел Бугало билан алоқага чиққанмиз. У маҳоратли дарвозабон. Ўйлайманки, Багулонинг катта тажрибаси жамоага фойда келтиради. Шу ўринда бу йил ижара асосисда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган ёш посбон Сергей Смородинни олиб қолишимизни ҳам айтиб ўтмоқчиман. У иқтидорли дарвозабон ва жорий мавсумда ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Тажрибали дарвозабон ёнида Смородин маҳоратини янада ошириш имкониятига эга бўлади. Бундан ташқари яна бир қатор ўйинчилар билан ҳам музокаралар кетмоқда. Шунингдек, биз бу йил биринчи лигада ўзини кўрсатган бошқа жамоалардаги ўйинчиларга ҳам эътибор қаратиб синовдан ўтказишни режалаштирганмиз. Биринчи лигада ҳам ўйини бизга ёққан футболчилар бўлди. Аммо шуни айтиш жоизки, биринчи навбатда футболчилар билан ҳисоб-китоб ишларини ниҳоясига етказишимиз керак. Жорий мавсумда футболчилар ўз олдига қўйган вазифани бажаришди. Янги мавсумга тайёргарлик бошлашдан олдин бу жуда ҳам муҳимдир. Ишонаманки, клубимиз ҳомийлари ва мутасаддилари бу масалани тез кунларда ҳал этишади.
Янги ўйинчилар билан музокаралар олиб бориш учун албатта молиявий томондан муаммолар бўлмаслиги лозим. Шунинг учун мавсумга тайёргарлик бошланганда ҳомийларимиз бизга ҳар тарафлама ёрдам беришларига ишонамиз. Ва албатта бу борада қийинчиликларга дуч келмаймиз.
Б.ТУРСУНОВ.

Фикрлар