

Бу амстердамликлар учун Чемпионлар лигасининг жорий мавсумида плей-офф босқичи сафар ўйинларидаги учинчи ғалаба бўлди. "Аякс" 1/8 финалда Мадридда "Реал"ни енгган бўлса (4:1), 1/4 финалда "Ювентус"ни Туринда таслим қилган эди (2:1).
"Аякс" ЕЧЛ бир мавсумида плей-оффдаги барча учта сафар ўйинида ғалаба қозонган тарихдаги бор йўғи учинчи жамоа бўлди.

Бунгача фақатгина 2012-2013 йилги мавсумда "Бавария" ва 2017-2018 йилги мавсумда "Реал" бу ишни уддалаган. Аввалги ҳар икки сафар ҳам якунда ўша жамоа чемпион бўлган. Кўрамиз, "Аякс" ўша ёқимли анъанани охирига етказиб қўя олармикин?!




