«Аякс» «Арсенал» ҳужумчисидан воз кечмоқчи

Narzulla Saydullayev
18 окт 2015
Голландиянинг «Аякс» клуби «Арсенал»дан ижарага олинган Яя Саногодан қутулмоқчи.

Sky Sports нашри хабарига кўра, футболчи Амстердам клуби мураббийлар штабида яхши таассурот қолдира олмаган. Жамоа у билан шартномани ноябрь ойида бекор қилмоқчи. Бироқ у ҳолда Голландия клуби «канонирлар»га  шартномани бузгани учун товон пули тўлаши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Саного Франк де Бур жамоасига ёзга қадар ижарага берилган.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Sky Sports