

Финалда амстердамликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. Мезбонлар сафида Райан Гравенберх ва Давид Нерес гол урган бўлса, рақиблар сафида Лои Опенда ўз номини таблога ёздирди. Шунингдек, 2-тайм охирларида “Витесс” ҳимоячиси Якоб Расмуссен қўполлиги учун тўғридан-тўғри қизил олиб, майдонни тарк этди.
Шу тариқа, “Аякс” 20 карра Нидерландия Кубоги соҳибига айланди.
“Аякс” – “Витесс” 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: Гравенберх 23 - 1:0, Опен 30 - 1:1, Нерес 90+1 - 2:1
Четлатиш: Расмуссен





