UZ

Сўнгги янгиликлар

20:06"Биз ҳеч қачон дуранг натижадан қониқмаймиз"  0 19:49"Бу "Олтин тўп" тарихидаги энг катта адолатсизлик"  2 19:20"Бошкович ўзи менга қўнғироқ қилганди. Суперлига анча рақобатдош чемпионат экан, аммо..." - Владимир Йовович билан интервью  2 19:13"Футбол олами". "Насаф" бир кам чемпион, "Пахтакор" Қаршида мағлуб бўлди — Суперлиганинг 22-тури ҳақида барчаси  4 18:52"Тез орада уни яна катта клубда кўрамиз"  2 18:24"Пахтакор" футзалда ҳам мағлуб бўлди, 1-турдан кейинги жадвал  0 17:58Ҳакам "Динамо"га пенальти бермади, ОКМК футболчисига сариқ карточка бериши керак эди. 22-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  12 17:35Про лига. "Хоразм" ва "Қўқон-1912" ҳам муроса кўчасини танлашди  0 17:17Футзалда кам кузатиладиган ҳолат. "Металлург" - "Динамо" баҳсида бор йўғи иккита гол урилди  0 16:56"Бухоро" очко йўқотишда давом этади. Бакаев шогирдлари бу сафар аутсайдерни енга олишмади  8 15:58Футзал. "Оил Стар" - "Локомотив" баҳсида 7та гол урилди  0 14:36Футзал. "Насаф" ва "Сурхон" баҳсида жанговар дуранг  0 14:20Это'Онинг ўғли Ла Лига клуби сафида гол урди  1 13:59Насруллаев 2та, "Сурхон" ва ОКМК футболчилари учтадан ўйинга четлатилди. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  3 13:40"Навбаҳор"да ҳам 14 футболчининг шартномаси тугамоқда  14

Австралия термаси ҳимоячиси Ўзбекистонни мағлуб қилиш йўлини топишга ваъда берди! Янгиликлар

Австралия термаси ҳимоячиси Ўзбекистонни мағлуб қилиш йўлини топишга ваъда берди!

Осиё кубоги учинчи турида Ўзбекистон терма жамоаси Австралияга қарши баҳс олиб боради.

Австралия терма жамоаси ҳимоячиси Кэмерон Бургесс Ўзбекистонга қарши ўйиндан олдин берган интервьюсида жамоа учинчи турда ҳам ғалаба қозониш йўлларини топа олишига амин эканлигини айтди.

"Осиё кубогига ҳар бир ўйинда ғолиб бўлиш учун келганмиз. Бирорта ўйинда осон бўлмаслиги аниқ. Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозониш йўлини албатта топамиз. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш жамоага ишонч бағишлайди.

Рақибнинг кучли жиҳатларига эътибор қаратишимиз керак. Ўзбекистон ҳам гуруҳда биринчи ўринни эгаллашга интилади. Шундай экан, ўйин қизиқ бўлиши аниқ. 

Ўзбекистонга қарши осон бўлмайди, чунки бу турнирда барча ўзининг бор кучини ишга солмоқда. Дастлабки, икки турда жуда ҳам жуда қийин бўлди. Бу эса ҳар доим ҳам тўртта ёки бешта гол ура олмаслигимизни англатади, аммо ғалаба қозониш биринчи ўринда бўлади. Менимча, охирги иккита ўйинда шу нарсани кўрдик. 

Сурия ва Ҳиндистонга қарши ўйинда биз хотиржамлик билан ўз ўйинимизни кўрсатдик. Бу жамоада эканимдан мамнунман", -дейди Кэмерон Бургесс.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Австралия ўртасидаги Осиё кубоги учинчи туридан ўрин олган муҳим учрашув 23 январь куни, Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади. Бу ўйиндаги ғалаба Ўзбекистон терма жамоасига гуруҳда биринчи ўринни тақдим этади.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика