UZ

Сўнгги янгиликлар

19:44Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  13 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  371 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  4 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  7 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  34 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3

Австралия термаси футболчиси: "Ўзбекистондан очиқ ўйин кутяпмиз. Бу биз учун ҳам қулай" Янгиликлар

Австралия термаси футболчиси: "Ўзбекистондан очиқ ўйин кутяпмиз. Бу биз учун ҳам қулай"

Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги учинчи турида Австралияга қарши гуруҳ ғолибини аниқлаб берувчи учрашувда майдонга тушади.

Австралия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Айден О'Нил Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида фикр билдирди. Ҳимоячининг фикрича, Австралия эртага Ўзбекистонни мағлуб қилиш йўлини топади.

"Кундек равшанки, биз Осиё кубогини қўлга киритмоқчимиз. 

"Фикримча, Ўзбекистон биз билан олдинги рақибларимизга қараганда очиқроқ ўйин кўрсатади. Дастлабки икки учрашувда Ҳиндистон ва Сурия чуқур ҳимояда ўйнаганди. Биз эса бу учрашувларда уларнинг ҳимоясини ёриб ўта олдик ва натижага эришдик. 

Бу сафар эса мен Ўзбекистондан бироз очиқ ўйин кутяпман. Рақибнинг бу услубда ҳаракат қилиши биз учун ҳам қулай. Ўзбекистон бизга қарши кўпроқ прессинг қилади деб ўйлайман. Рақиб бу ишни биз каби бажаришга ҳаракат қилса, уларни жазолаб қўямиз.

Таркибимиз энг кучлилардан Австралия терма жамоаси билан биринчи халқаро совринимни ютмоқчиман. Ростини айтсам, ҳар бир лаҳзадан баҳра оляпман. Ҳар бир учрашувда бирма-бир ғалаба қайд этиб борамиз. Бу жамоамизнинг менталитети", - Айден О'Нил.

Маълумот учун, Австралия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учинчи тур ўйини эртага, Тошкент вақти билан соат 16:30 да старт олади.

Осиё кубоги турнир жадвали

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика