UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  1 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  346 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  15 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  28 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  6 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  27 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  405 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  41 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5

Австралия терма жамоаси собиқ футболчининг вафоти муносабати билан қора боғич билан майдонга тушди Янгиликлар

Австралия терма жамоаси собиқ футболчининг вафоти муносабати билан қора боғич билан майдонга тушди

Австралия термасининг собиқ ҳимоячиси Стивен Лэйбатт ўлик ҳолда топилди.

Унинг жасади Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс штатидаги пляждан топилди, деб хабар бермоқда "The Guardian". Шу муносабат билан "кенгурулар" футболчилари ва мураббийлари қора боғич таққан ҳолда майдонга тушишди.



46 ёшли эркакни охирги марта жума куни кечқурун кўришган, у бедарак йўқолган деб эълон қилинган ва фавқулодда хизматлар қидирув ишларини бошлаганди. Полиция унинг ўлими билан боғлиқ ҳолатлар шубҳали деб ҳисобланмаслигини айтди.

"Биз Стивенни нафақат майдондаги ютуқлари, балки характери ва атрофдагиларга ижобий таъсири орқали яхши эслаймиз. У Австралия терма жамоасининг бир қисми сифатида абадий эсда қолади. Биз уни соғинамиз. Унинг оиласи ва дўстлари билан руҳан биргамиз", – деди Австралия Футбол Федерацияси бош директори Жеймс Жонсон.

Лэйбатт Европада Нидерландиянинг "Фейеноорд" ва "Розендал", Норвегиянинг "Люн", Бельгиянинг "Мускрон" ва "Гент" жамоаларида ўйнаган. Австралия терма жамоаси сафида 18 та ўйинда қатнашган.

Лэйбатт  фаолиятини тугатганидан сўнг Сиднейдаги Винсент касалхонасининг реабилитация бўлимида ишлаётганди. У буйрагини диализга боғланиб қолган беморга топширган эди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика