UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  0 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  19 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  17

Австралия бош мураббийи: "Биз яна мухлисларга қувонч улашишни хоҳлаймиз" Янгиликлар

Австралия бош мураббийи: "Биз яна мухлисларга қувонч улашишни хоҳлаймиз"

Эртага Австралиянинг Сидней шаҳрида мухлислар яна бир муҳим баҳс гувоҳига айланишади.

ЖЧ-2018 йўлида кураш олиб бораётган Австралия ва Сурия миллий терма жамоалари эртага плей-офф жавоб баҳсида майдонга тушишади. Хабарингиз бор, Малайзияда бўлиб ўтган биринчи ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Эртанги ўйин Тошкент вақти билан 14:00да старт олади. 

Австралия терма жамоаси бош мураббийи Анге Постекоглу "соккерузлар" Сурияга қарши жавоб баҳсида ғалаба қозонишига ишонмоқда. Эртанги беллашув Сиднейдаги энг катта стадионда бўлиб ўтади. Бу стадионда Австралия 2015 йил Осиё Кубоги финалида ўйнаб, Жанубий Кореяни 2:1 ҳисобида мағлуб этган ва бош совринни қўлга киритган. 

Мураббийнинг эртанги ўйин олдидан фикрлари қуйидагича бўлди: 

"Бу стадион билан боғлиқ бизда ажойиб хотиралар сақланиб қолган", - дейди Австралия термаси устози Анге Постекоглу. - Ҳозирги таркибнинг 80 фоизи четда ўйнамоқда, бу стадионга келганда ҳамма маза қилиб тўп тепгиси келади". 

"Жамоа бўлажак учрашувга тайёр. Биз Сурияни мағлуб этиб мухлисларга қувонч улашишни хоҳлаймиз. Футболчилар терма жамоада ўйнаш фақат ўзлари учун эмас, балки оилалари, қариндошлари ва Ватан учунлигини жуда яхши билишади". 


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика