

"Жамоа ўз услубини ўзгартириши ҳам мумкин эди. Аммо Симеоне бу ғоялар ёрдамида "Атлетико" билан энг юқори натижаларга эришди. Бугунги кунда "Атлетико" жаҳоннинг энг кучли клубларидан бири ҳисобланади" - дейди Аугусто.
Симеоне 2011 йилда "Атлетико" устозига айланди. Жамоа унинг қўл остида Испания чемпионати (2013/14), мамлакат Кубоги (2012/13), Испания Суперкубоги (2014), Европа лигаси (2011/12) ва УЕФА Суперкубоги ғолибига айланди.



