UZ

Сўнгги янгиликлар

14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  0 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  3 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  6 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  5 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1

Audi Cup. Бугун Мюнхенда Европанинг топ-клублари тўқнаш келади Янгиликлар

Audi Cup. Бугун Мюнхенда Европанинг топ-клублари тўқнаш келади

Бугун, 1 август куни ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган Audi Cup мусобақасига старт берилади.

Ҳар йили янги мавсум олдидан ташкил қилинадиган турнирга "Бавария" мезбонлик қилади ва унда немис грандидан ташқари Европанинг яна 3 та жамоаси иштирок этади.

Бу сафар ушбу мусобақага Англиядан "Ливерпуль", Испаниядан "Атлетико" ва Италиядан "Наполи" таклиф қилинган. Audi Cup икки босқичдан иборат (ярим финал, финал).

Бугун турнирнинг ярим финал баҳслари бўлиб ўтади.

1 август

20:45. "Атлетико" - "Наполи" ("Альянс Арена")

23:30. "Бавария" - "Ливерпуль" ("Альянс Арена")

Ушбу учрашувлардан сўнг, финалда ва мусобақанинг 3-ўрни учун бўладиган баҳсда иштирок этадиган жамоалар номи маълум бўлади.

2 август

20:45. 3-ўрин учун баҳс

23:30. Финал


Жамоалар бир неча кун аввал Мюнхенга етиб келишган



Кеча тўрт жамоа мураббийлари иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди

Матбуот-анжуманида қизиқарли воқеа юз берди. Сўз навбати "Атлетико" устози Диего Симеонега келганида, унинг микрафони ишламай қолди. "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жойидан туриб, тезда ушбу муаммони бартараф этди ва ўзининг инженерлик маҳоратини кўрсатди.




Карло Анчелотти ("Бавария"): "Бу кучли жамоалар ўйнайдиган юқори савияли турнир. Ушбу баҳслар расмий ўйинлардан олдинги катта имтиҳон".



Юрген Клопп ("Ливерпуль"): "Бавария"га қарши баҳс биз учун ўзгача чақирув. "Бавария"га қарши баҳсда қандай ишлашимизни кўриш муҳим. Карло қандай таркибни майдонга туширишидан қатъий назар, бизга топ-даражадаги жамоа қаршилик қилади".



Диего Симеоне ("Атлетико"): "Аввалига нимага қодирлигимизни билиб олишимиз керак, кейин кўрамиз".



Маурицио Сарри ("Наполи"): Турнир бизга фойда келтириши мумкин. Бу ерда топ-жамоаларга қарши ўйнаймиз".

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика