"Атлетико" "Удинезе" ярим ҳимоячиси де Пауль учун даъвогарлик қилмоқда

Alisher
12 май 2021, 17:48
"Атлетико" "Удинезе" ярим ҳимоячиси Родриго де Паулга қизиқмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, Италия клуби 26 ёшли аргентиналик футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Мадрид клуби футболчининг нархини туширмоқчи ва уни 40 миллион еврога харид қилмоқчи.

Де Пауль 2020/21 йилги мавсум "Удинезе" сафида 36та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 11та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Calciomercato