"Атлетико" "Удинезе" ўйинчисига қизиқмоқда

Alisher
11 апр 2022
"Удинезе" ҳимоячиси Науэль Молина фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 24 ёшли аргентиналик учун "Атлетико" клуби даъвогарлик қилмоқда.

Удине клуби ўйинчи билан 25-30 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёр.

Молина жорий мавсум "Удинезе" таркибида 30та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 3та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira