“Атлетико М” — “Арсенал”. Лоран Косьелни жароҳат олди

Айни дамда Европа Лигаси ярим финал жавоб учрашув доирасида “Атлетико Мадрид” ўз майдонида “Арсенал”ни қабул қилмоқда.

Учрашувнинг 10-дақиқасида “Арсенал” ҳимоячиси Лоран Косьелни жароҳат олди. Жароҳати жиддийлиги сабабли ўйинни давом эттира олмади ва унинг ўрнига Калум Чемберс майдонга туширилди.

Лораннинг жароҳати ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади.


Манба: Championat.asia