“Атлетико” клуб антирекордини такрорлади

Eldor Akmurzayev
26 янв 2020
Бугун, Ла Лига доирасида “Атлетико” уйда “Легенас” билан нурсиз дуранг (0:0) ўйнади.

 Диего Симеоне шогирдлари чемпионатнинг 21 туридан сўнг 22та гол уришди ва клубнинг энг ёмон натижасини такрорлади. Аввалроқ, бу каби ҳолат 1979/80, 1981/82 ва 2004/05 мавсумларда кузатилган эди.

“Матрасчилар” ҳозирда мусобақа жадвалида 36 очко тўплаган ҳолда 4-ўринда боришмоқда. Маълумот ўрнида, мадридликлар қаторасига тўрт учрашувдан буён ғалаба нималигини билишмаяпти. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta