"Атлетико" икки асосий ўйинчисидан айрилди
19 янв 2022 01:36
Янгиликлар
"Атлетико" икки асосий ўйинчисидан айрилди
Мадриднинг "Атлетико" клуби ярим ҳимоячилари Маркос Льоренте ва Жоффре Кондогбиа сафдан чиқди.
Манбанинг хабар беришича, ҳар икки футболчи "Атлетик"га қарши бўлиб ўтган Суперкубок ярим финалида (1:2) жароҳатланган.
Льоренте 3 ҳафтадан кейин сафга қайтиши кутилмоқда. Кондогбиа эса камида бир ой майдонга тушмайди.
26 ёшли Льоренте жорий мавсумда 21 ўйинда қатнашиб, 2 та голли пас узатди. 28 ёшли Кондогбиа эса 22 ўйинда 1 та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар