UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45"Олд Траффорд"даги афсоналар тўқнашувидан фотогалерея  3 18:27Давид Сильва Қатарга кетади?  2 18:11"Манчестер Сити" Копа Америкада Аргентина терма жамоаси футболчисини кузатади  0 17:42Осиё футболи. Умар Абдулраҳмон яна терма жамоага қайтди  6 17:34Olamsport: Хабиб Ўзбекистонда UFC ўтказиш ҳақида, Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанг санаси маълум  0 17:2330 май куни ҳакамлар билан навбатдаги очиқ мулоқот бўлади  16 16:59Элдор Шомуродов "Ростов" билан шартномасини узайтирди  18 16:49Виллаш-Боаш "Марсель" билан келишиб олди  1 16:39Голландияда ҳакам гол урди ва буни ҳисобга олди  12 16:38«Бунёдкор»: Академия жамоаси Грузияда  2 16:08Роналду киритилмаган OPTAнинг А Серия рамзий жамоаси билан танишинг  6 16:06"Сурхон" - "Қўқон-1912". Пенальти бормиди?  73 15:58Омар Моманидан янги карикатура: Мессини "эшак" тепди  24 15:46"Арсенал" ўйинчиларига Мхитаряннинг исми ёзилган либосларда чиқишларига рухсат берилмади  13 15:32"Рома" Де Росси билан қай тарзда ҳайрлашди?  6

"Атлетико" Гризманн ўрнига икки номзод топиб қўйди Янгиликлар

"Атлетико" Гризманн ўрнига икки номзод топиб қўйди

"Атлетико" ёзда клубни тарк этадиган Антуан Гризманн ўрнига янги ҳужумчи сотиб олмоқчи.

Маълумотларга кўра, "матрасчилар" франциялик ўрнига икки номзодни топиб қўйди. Асосий мақсад "Ювентус" форварди Пауло Дибала. Жорий мавсум у асосий таркибдаги жойини йўқотди. Захира варианти эса "Интер" ҳужумчиси Мауро Икарди.

Олдинроқ, Дибалага "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Икарди атрофидаги вазиятни "Ювентус" ва "Реал" кузатиб бормоқда.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
15 май 18:38:54
Assalomu alaykum


Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов истеъфога чиқди. Бу маълумотни унинг ўзи Kun.uz’га тасдиқлади.

«1 йилдан ортиқ вақт мобайнида менга мана шундай ишонч билдирилгани ва катта имконият яратиб берилгани учун ҳукуматимизга миннатдорчилик айтиб қоламан. Юртимизда спортга қаратилаётган юксак эътиборни атлетларимиз халқаро майдонлардаги натижада акс эттира олишди. Шу вақт мобайнида биз бир жамоа бўлиб, катта-катта марраларни забт этдик. Юртимиз спортчиларини келажакда улкан ютуқлар кутиб турибди. Ишонаманки, яқинлашиб келаётган Токио Олимпаидасида улар бундай ишончни оқлаб қайтишади», дейди Аҳмаджонов Kun.uz мухбири учун берган интервьюсида.

Бугун, 15 май куни Миллий олимпия қўмитасида бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида мазкур масалага бағишланган йиғилиш бўлиб ўтади. Унда Аҳмаджонов истеъфога чиқарилиб, қўмитанинг янги президенти эълон қилиниши кутилмоқда.

Айни вақтда қўмита раҳбарлиги учун номзодлар кўриб чиқилмоқда.

Ҳозирча Аҳмаджоновнинг ишдан кетиш сабаблари маълум эмас.

Маълумот учун, Умид Аҳмаджонов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон футбол ассоциациянинг биринчи вице-президенти лавозимида ҳам фаолият юритади. У ЎФФда қолиш-қолмаслиги ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов 2018 йил 16 январь куни Алишер Султонов ўрнига қўмита президенти этиб сайланганди.

Аҳмаджонов қўмитага президентлик қилган даврда ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларида медаллар қўлга киритиш бўйича рекордни янгилади (21та олтин - 24та кумуш - 25 та бронза – жами 70 медаль).

Бундан аввалроқ Аҳмаджонов Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси раҳбарлигидан кетганди.
   
15 май 16:39:13
Ман Юн.Самарканд
Ман Юн Дибалани олса яхши буларди
-1   
15 май 16:26:02
sheng long
Olaaa)) atletiko super transfer qiliw qiyinooov
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг