"Атлетико" де Пауль учун 40 миллион евро тўлашни хоҳламаяпти

Alisher
2 июн 2021
"Удинезе" марказий ярим ҳимоячиси Родриго де Пауль "Атлетико"нинг диққат марказида бўлиб турибди.

"Удинезе" ўйинчи учун 40 миллион евро сўрамоқда, аммо "Атлетико" раҳбарияти А Серия клубига бундай маблағни тўламоқчи эмас.

Де Пауль - "Атлетико"нинг бош трансфер мақсадларидандир, аммо мадридликлар "Удинезе" 40 млн евро талаб қилишда давом этса, музокараларни тўхтатади.

Хавбек ўтган мавсум 36та ўйинда майдонга тушиб, "гол+пас" тизимида 19 очко жамғарди.


AlisherМуаллиф
Манба: Calciomercato