"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди
27 июл 11:50
Янгиликлар
"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди
"Штутгарт" ярим ҳимоячиси Энзо Мийо тез орада фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.
Немис клуби "Атлетико"га 23 ёшли франциялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан музокара ўтказишга расман рухсат берди. Томонлар аллақачон мулоқотнинг юқори босқичида, футболчининг товон пули эса 23 миллион евро этиб белгиланган. Немис клубидагилар бу трансфер амалга ошишига ишонмоқда.
Мийо Бундеслиганинг ўтган мавсумида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 5 та голга ҳаммуаллифлик қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар