UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  1 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  3 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  3 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  0 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  0 02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  6 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  40 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  2 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  3 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  55

"Атлетик" бу соврин томон 30 йиллик йўлни босиб ўтди... Янгиликлар

"Атлетик" бу соврин томон 30 йиллик йўлни босиб ўтди...

Вальверде баскларнинг Кубокдаги "лаънатига" бирор чора топиши зарур.

Интрига ўз тасдиғини топди – мамлакатнинг ТОП-3 жамоасининг ҳеч бири Испания Кубоги финалида бўлмайди. "Атлетик" сенсацион равишда "Атлетико"ни мағлуб этди ва финалга йўл олди.


Бу сафар ҳам "матрасчилар", "Барса" ва "Реал" Кубок финалига етиб бора олишмади 

Ҳеч кимга сир эмас испан футболининг йирик уч вакили доим ҳам кубок баҳсларига ўта муҳим мусобақа сифатида қарамайди. Охирги йилларда айниқса ушбу жамоаларнинг финалга етиб бора олмаслиги нормал ҳолатга айланиб қолди. Ўтган йили "Реал" ишончли тарзда финалгача етиб борди ва у ерда "Осасуна"ни таслим этди – кейин чемпионлик титули ҳам қўлга киритилди. "Барселона" Ла Лигада зафар қучган йили эса Кубок "Бетис"га насиб қилганди — финалда уларга "Валенсия" қаршилик қилган.

20/21-йилги мавсумда – трофей каталонияликларники бўлган. Бундан бир йил аввал эса – финал яна фаворитларсиз ҳадма "Реала Сосьедад" "Атлетик"ни енгади. Бу мавсум чемпионлик учун кураш бироз қизиқарлироқ кечаётгандек – кучли учликка "Жирона" кириб олди. "Реал" кутилмаганда 1/8 финалдаёқ кубокдан чиқиб кетди. "Қаймоқранглилар" Мадрид дербисида имкониятни бой берди ва омад яна "Атлетико"га кулиб боқди. "Барса" мусобақани чорак финалда тарк этди.

Иккинчи ярим финалдан айтарли умид ҳам йўқ эди – у ерда "Сосьедад"ни жуда истасак ҳам яққол фаворит дейиш қийин бўлади. Финалда баск дербиси гувоҳига айланишимиз мумкин эди – бироқ ЕЧЛ плей-офф учрашувини ўйлаган "Реал Сосьедад" "Мальорка"га ютқазиб қўйди. Иккинчи томонда "Атлетик" "матрасчилар"ни мусобақадан чиқариб юборди. Шундай экан, бу сафарги финалда ҳам биз аутсайдер ва ўртамиёнадан кучлироқ жамоа курашига гувоҳ бўламиз.


"Атлетик" — мусобақада ғалаба қозониш бўйича иккинчи ўринда, аммо бу асрда омад келмаяпти

"Атлетик" кўп бор совринга бу каби яқин келган. Умумий олганда айнан "Атлетик" худди "Реал" ва "Барселона" каби финалга кўп чиқа олади — ушбу учликнинг ҳар бири камида 40 мартадан финал йўлланмасини қўлга киритган. Мисол учун "Атлетико" ҳисобида 19 финал бор. Ана шунақа гаплар, испан футболининг тажрибали мухлиси бўлмасангиз, бу факт сиз учун кутилмаган бўлиши турган гап.

XXI асрнинг ўзида ҳам кубок учун уринишлар етарлича бўлган – бироқ Кубокни "Атлетик" охирги марта 1984 (!) йилда қўлга киритган. Финалларда "Кастельон", "Эльче", "Реал", "Атлетико", "Севилья", "Валенсия" ва бошқалар устидан ғалабалар қайд этилган. Умумий ҳисобда басклар мусобақада 24 марта ғолиб чиқа олган – олдинда фақат "Барселона" бор.

Бироқ охирги триумфдан кейин узоқ муддатли танаффус давом этмоқда. Кейин 13 мавсум финал орзу бўлиб қолаверди. Янги аср бошида ишлар яхши томонга ўзгарди, лекин "Атлетик" қайта-қайта каталон шлагбаумига урилаверди. Ушбу рақиблар 4 марта соврин эгасини ўзаро баҳсда аниқлашган – ва ҳар сафар омад "кўк-анорранглилар" томонида бўлди. Қўшимчасига, 19/20-йилги мавсум "Сосьедад" баск дербисида қўшниларини ранжитган. Шундай экан "Атлетик"нинг анча алами йиғилиб қолган.


Вальверде қўл остида басклар ғалабага ишонмоқда

Бу ҳолатни "лаънат" деб бўлмас, лекин тасодиф дейиш ҳам бироз қийиндек. Эрнесто Вальверде жамоа фалсафасини яхши билади ва унга кубок совға қилиш илинжида. Сабаби айнан шу ердан мураббий "Барселона"га йўл олганди. Энди яна "Атлетик" билан ғалабалар сари интилмоқда. 

Секин-аста мураббий жамоани юқорироқ даражага етакламоқда. "Шерлар" еврокубокларни соғингани аниқ – буни мухлислар ҳам соғинган, клуб бюджети учун ҳам яхши янгилик бўларди. Вальверде қайтгач, биринчи мавсумдаёқ баскларни еврокубоклар йўлланмаси томон ундади – лекин унда "Осасуна"ни қувиб ўтишнинг имкони бўлмади, чемпионат финишидаги қоқилишлар панд берди.

Ҳозир Вальверде "Атлетик"даги иккинчи мавсумини ўтказмоқда ва "қизил-оқлар" анча дадил одимламоқда. 27-турга келиб, жамоа ТОП-5да ва "Бетис", "Сосьедад", "Валенсия"дан 7-13 очкога илгарилаб кетди. Маълум ҳолатда клуб ЕЧЛ йўлланмаси учун чинакамига курашиши ҳам мумкин – "Атлетико" билан орадаги фарқ бор йўғи 3 очко.

Кубокда эса басклар барча синовлардан ўтиб бормоқда. Аутсайдерлар билан ўйинларда қоқилмади, "Эйбар" ва "Алавес"га имкон қолдирилмади. Грандлар олдида ўзини йўқотиб қўймади – аввалига "Барселона"дан ўша 4 мағлубият учун алам олинди, кейин икки бор "Атлетико" таслим этилди. Эътиборлиси, "матрасчилар" битта гол ҳам ура олишмади. Вальверде "Атлетик" учун идеал мураббийга айланди — энди бу жуфтлик соврин қўлга киритса адолатдан бўларди. Финалдаги рақиб эса бунинг  учун ўта қулай, қўшниларни ранжитган аутсайдер.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика