"Аталанта", "Лион" ва "Марсель" Бога учун курашади

Alisher
29 май 2021, 12:26
"Сассуоло" ҳужумчиси Жереми Бога ёзда жамоадан кетиши мумкин.

24 ёшли ивуарлик футболчи "Марсель"га ўтишга қизиқмоқда. Италия клуби ўз ўйинчиси учун 20 миллион евродан кам олмоқчи эмас.

Франция клуби спорт директори алмашинувга умид қилмоқда. Богага шунингдек "Аталанта" ва "Лион" даъвогарлик қилмоқда.

Бога жорий мавсум "Сассуоло" таркибида 28та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Foot Mercato